«етим болалар» тегли мақолалар


Сенатор танқидидан сўнг етим болаларга уй учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар қайта кўриб чиқиладиган бўлди
21 декабр 2023, 16:56

Сенатор танқидидан сўнг етим болаларга уй учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар қайта кўриб чиқиладиган бўлди

2024 йилги давлат бюджетидан ҳар бир етим болага сотиб олинадиган бир хонали квартира учун 137,5 млн сўм ажратилиши белгиланган. Сенатор бу пулга ҳатто чекка ҳудудларда ҳам квартира топиш қийинлигини айтди. Вазир Жамшид Қўшқоров бу масала кўриб чиқилиб, ўзгартириш киритилишини таъкидлади.

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй билан таъминлаш тартиби белгиланди
28 октябр 2021, 12:43 1

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 18 ёшга тўлганида кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, никоҳ тузилган ҳолларда эса, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади. Уларга уй-жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ордер берилиши ҳам белгиланмоқда.

Сенаторлар етим болалар ижтимоий таъминотидаги камчиликларни санаб ўтдилар
21 октябр 2021, 15:57

Сенаторлар етим болалар ижтимоий таъминотидаги камчиликларни санаб ўтдилар

Сенатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ахборот тингланди. Сенаторлар коллеж ва ОТМларда болаларни ўқитиш учун китоблаб сотиб олишга субсидиялар ҳалигача ажратилмаганини қайд этдилар. Уларнинг фикрича, оилавий болалар уйларини ташкил этиш тўғрисидаги низомни янгилаш зарур.

Миллий гвардия Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага қайтаришга кўмаклашади
11 август 2021, 15:31

Миллий гвардия Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага қайтаришга кўмаклашади

Миллий гвардия президент қарори билан ўзига бириктирилган Меҳрибонлик уйларидаги болаларни ота-оналарига қайтариш, васий тайинлаш ва фарзандликка олишга кўмаклашади. Ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш учун «Меҳр дафтари» тизими жорий қилинади.

Васийликка олинган етим болаларга ҳам ОТМга кириш учун квота ажратилади
10 август 2021, 20:50

Васийликка олинган етим болаларга ҳам ОТМга кириш учун квота ажратилади

Жорий йилдан ҳомийликка ёки патронатга олинган 25 ёшдан ошмаган етим болалар Меҳрибонлик уйлари битирувчиларига ажратилган ОТМга кириш учун қўшимча квотадан фойдаланиши мумкин. Жами 6,2 минг нафар болага қўшимча квота бериш кутилмоқда. Қолаверса, уларга 50 фоиз оширилган миқдорда стипендия тўланади. Нодавлат ўқув курсида ўқиш ҳаражати ва хорижда даволаниш учун компенсация, китоб ҳарид қилишга эса субсидия берилади.

18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй ажратилади — президент қарори
10 август 2021, 20:12 4

18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй ажратилади — президент қарори

Президент қарори билан уйга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим болага 1 хонали, улар ўртасида никоҳ тузилган тақдирда 2 хонали уй-жой ажратиш тартиби белгиланмоқда. Бола 30 ёшга тўлгунча уйни сотиш, гаровга қўйиш ва ижарага бериш қўйиш мумкин эмас. Йил якунига қадар 757 нафар болани уй билан таъминлаш режа қилинган. Бунга қадар етим болаларга бўш турган ётоқхона ва қаровсиз қолган уйлардан ажратиб келинган.

ОТМларда таҳсил олаётган етим болалар давлат қарамоғида бўлади
24 ноябр 2020, 10:42

ОТМларда таҳсил олаётган етим болалар давлат қарамоғида бўлади

Ҳукумат қарорига кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар барча таълим муассасалари, шу жумладан, ОТМларда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади. Бундан ташқари, давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун пул маблағлари ажратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг